Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Декабрь/2020   Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида Ўзбекистон-Жанубий Корея экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида меморандуми имзоланди

ТОШКЕНТ, 22 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Корея Республикаси давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида Ўзбекистон-Жанубий Корея экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Меморандум Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ва Корея Республикаси давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазири Ёнг Чин томонидан  имзоланди.

Икки вазирлик ўртасида Сеул шаҳрида 2017 йил 22 ноябрь куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми ҳам имзоланган.

Экспертлар гуруҳи билан биргаликда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт йўналишида амалга оширилиши режалаштирилаётган барча устувор лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқилишини инобатга олинган ҳолда мазкур Англашув меморандуми юқорида келтирилган меморандумга қўшимча сифатида қабул қилинди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахбаорот хизматига кўра, ҳужжатда Жанубий Корея экспертлари билан ҳамкорликда, электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишида устувор лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш режасини биргаликда ташкил этиш билан боғлиқ консалтинг хизматларини кўрсатиш, электрон ҳукумат соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш тўғрисида ахборот алмашиш, каби қўшма лойиҳаларни амалга ошириш устувор вазифа қилиб белгиланган.

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида умумжахон рейтингларда юқори ўринларни эгаллаётган Корея Республикаси билан ҳамкорлик, шубҳасиз, юртимиз учун ижобий самара кўрсатади ва етакчи давлатнинг тажрибасидан келиб чиқиб ушбу йўналишларда лойиҳаларни самарали амалга оширишга замин яратади.

Мавзуга оид

БМТ ФАОга аъзо Марказий Осиё давлатлари ...

Кеча Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги: им...

Олий Мажлис палаталари фаолиятига “Элект...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ролини янада кучайтириш мақсадида улар фао...

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва дин...

Бугун «Тараққиёт стратегияси» маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти А...

Сўнгги янгиликлар