Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Декабрь/2021   Медиа

Элчи Дилёр Ҳакимов: Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм соҳаси миллий иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади


БРЮССЕЛЬ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Бельгиянинг «Travel Tomorrow» ахборот порталида Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилёр Ҳакимовнинг «Нега Самарқанд ЮНВТО 25-Бош Ассамблеясига мезбонлик қилишга муносиб» сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада замонавий туризм Маккаси бўлган Самарқанд 2023 йилда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига мезбонлик қилиши маълум қилинган.

«Самарқандда сайёҳлар нафақат ҳордиқ чиқариши, табиатдан баҳра олиши, меъморий ёдгорликлар, урф-одатлар ва маданият анъаналари билан танишиши, балки хилма-хил миллий таомларнинг жилоси ва таъмини ҳис этиши мумкин, - дея қайд этади элчи. – Шаҳарнинг тарихий меъморий ёдгорликлари бугунгача сақланиб қолган ва улар Марказий Осиё минтақасининг асосий сайёҳлик масканлари ҳисобланади”.

Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистонда туризм соҳаси миллий иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Самарқанд халқаро аэропортини тўлиқ замонавийлаштириш, янги йўловчи терминали, учиш-қўниш йўлаги ва бошқа объектларни қуриш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

“Самарқандда энг йирик сайёҳлик форумининг ўтказилиши миллий туризм соҳасини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, сайёҳлик хизматлари экспортини ошириш, шунингдек, мамлакатнинг глобал сайёҳлик йўналиши ва минтақадаги туризм соҳасининг етакчи иштиркочиси сифатидаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз”, - дея ўз сўзига якун ясаган Ўзбекистон элчиси.

Мавзуга оид

Эрон ОАВ Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ад...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Маданият институти сайтида жорий йилнинг сентябрь ойид...

Ҳиндистоннинг етакчи ОАВ саҳифаларида Ўз...

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатовнинг мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йил...

Малайзиядан нигоҳ: Ўзбекистон Марказий О...

Малайзиянинг «BERNAMA» миллий ахборот агентлиги веб-саҳифасида “Ўзбекистоннинг барқарор си...

Сўнгги янгиликлар