Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Экспертлар ШҲТ аъзо давлатларининг ишбилармон доиралари ўртасида саноат кооперациясини рағбатлантириш Дастури лойиҳасини муҳокама қилишди

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. 20-21 январь кунлари Ўзбекистон раислигида видеоконференция алоқаси воситасида ШҲТ аъзо давлатларининг ишбилармон доиралари ўртасида саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури лойиҳасини келишиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Йиғилиш Ташкилотга аъзо давлатларнинг саноат ва саноат кооперацияси ривожланишига масъул бўлган вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида ўтди.

Йиғилиш якунлари бўйича экспертлар Дастур лойиҳасини келишиб олдилар ҳамда уни ШҲТ аъзо давлатлари Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида (Тошкент, 2022 йил 25-28 январь)  кўриб чиқиш учун киритишга келишиб олдилар.

Ҳужжатни ишлаб чиқиш ташаббуси 2020 йили ШҲТнинг Москва саммитида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган эди.

Мавзуга оид

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши раиси ...

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши раиси ўринбосари, Бутунхитой аёллар федерацияси раиси Шэ...

Бугун ШҲТга аъзо давлатларнинг илм-фан в...

Бугун Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг и...

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси м...

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров пойтахтимизда б...

Сўнгги янгиликлар