Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Ватандошларимиз

Екатеринбургдаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳолидан хабар олинди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 5 октябрь. /”Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасида консуллик округига кирувчи ҳудудларда меҳнат қилаётган, таҳсил олаётган ҳамда ахлоқ тузатиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган ҳамюртларимиз билан мулоқотни тизимли равишда йўлга қўйган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашувлардан асосий мақсад хориждаги ватандошларимизни  ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан воқиф этиш ва тегишли мавзуларда профилактик суҳбатлар ўтказишдан иборат.

Яқинда Екатеринбург шаҳридаги “Строй инвест” МЧЖда вақтинчалик меҳнат қилиб келаётган 50 нафардан зиёд фуқароларимиз билан учрашув уюштирилди.

Мулоқот чоғида авваломбор фуқароларимизни қизиқтираётган саволлар, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

Тадбир давомида қатнашчиларга Ўзбекистонда мамлакатимиз раҳбарияти томонидан меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва яратилаётган шарт-шароитлар, хориждан Ватанга қайтган ҳамюртларимизни иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Учрашувлар чоғида мамлакатимизда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди.

Ватандошларимиз консуллик ва ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ саволларига батафсил жавоблар олишди.

Мавзуга оид

Корея Республикаси ҳуқуқ-тартибот идорал...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакол...

Қозон миллий тадқиқот техник университет...

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари A.Туполев номидаги Қозон миллий ...

Ўзбекистон элчихонаси: Туркиядаги ёнғинд...

Туркиянинг курорт ҳудудлари яқинида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда...

Сўнгги янгиликлар