Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Парламент

ЕХҲТ ПА махсус вакили: Ўзбекистон билан парламентлараро ҳамкорлик янада кенгайтиришдан манфаатдормиз


ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форуми доирасида ЕХҲТ ПАнинг Марказий Осиё ва Мўғулистон бўйича махсус вакили, Австрия парламенти депутати Рейнхольд Лопатка ҳамда Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мулоқот давомида сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. 2018 йилда ЕХҲТ ПА ишида тўлақонли аъзо сифатида Олий Мажлис иштироки тикланди, шунингдек, ушбу ташкилот таркибида Ўзбекистоннинг доимий делегацияси ташкил этилди, бу эса кенг кўламли ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратди.

Рейнхольд Лопатка Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг муҳимлигини, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури қонун устуворлигини таъминлашга ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганини таъкидлади.

У Ўзбекистон билан парламентлараро ҳамкорлик даражасидан мамнунлигини ва уни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Мулот давомида ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Бу ЕХҲТ ПАнинг долзарб минтақавий муаммолар бўйича резолюцияларини Ўзбекистон делегацияси томонидан таклиф этиш, ЕХҲТ ПА нинг тадбирларидан бирини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш, шунингдек хорижий давлатлардаги сайловларни мониторинг қилиш бўйича ЕХҲТ ПА миссияларида Ўзбекистон делегациясининг иштирокини кучайтиришдан иборат.

Томонлар Ўзбекистон-Австрия парламентлараро алоқаларини ривожлантириш, парламентлараро дўстлик гуруҳи доирасидаги ўзаро алоқаларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси британиялик сиёсатчила...

Элчи Саид Рустамов Буюк Британия парламентининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Умумпарт...

Олий Мажлис Сенати раиси БМТ Бош Ассамбл...

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бо...

Сенат Раиси халқаро анжуман иштирокчилар...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати томонидан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги бил...

Сўнгги янгиликлар