Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Июль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

ЕХҲТ Ўзбекистонда диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ислоҳотларни юксак баҳолади


ВЕНА, 29 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги доимий вакили, элчи Абат Файзуллаев Швециянинг ЕХҲТдаги бағрикенглик ва камситмаслик бўйича вакиллари Эндрю Бейкер, Меҳмет Пачажи  ва Регина Полак  билан видеоконференция  шаклида мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув давомида диний бағрикенгликни таъминлаш ва камситишларга қарши курашда ЕХҲТ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ЕХҲТ вакиллари иштирокида истиқболда Ўзбекистонда қўшма тадбирларни ўтказиш хусусида ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув доирасида сўнгги йилларда мамлакатимизда диний бағрикенгликни таъминлаш, конфессиялараро мулоқотни кенгайтириш, диний эркинликни таъминлаш, шунингдек, эътиқод қилувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва  уларнинг камситилишига йўл қўймаслик соҳаларида амалга оширилган муҳим ислоҳотлар ва қабул қилинган чора–тадбирлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

 Хусусан, иштирокчилар яқинда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.

 Ўзбекистоннинг динлараро, маданиятлараро, конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш ва камситишга қарши курашиш бўйича халқаро ташаббуслари алоҳида қайд этилди. Швеция махсус вакиллари БМТнинг Ўзбекистон ташаббуси билан 2018 йил 12 декабрь куни қабул қилинган  «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси аҳамиятини эътироф этди.

ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистонда сўнгги йилларда  инсон ҳуқуқлари  ва эркинликларини, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, шунингдек, Гендер тенгликка эришиш соҳаларида амалга  оширилаётган ислоҳотларни мамнуният билан қайд этди.

 Музокаралар чоғида ЕХҲТ томонидан Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва камситилмасликни таъминлаш ҳамда Швециянинг ЕХҲТга раислигидаги махсус вакиллари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

Швециянинг ЕХҲТ раислигидаги толерантлик ва камситмаслик бўйича махсус вакиллари Ўзбекистонда бағрикенгликни таъминлаш ва камситишга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида жорий йил куз фаслида Ўзбекистонга келиш ниятларини билдирди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Латвия Президенти масл...

Кеча Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов Латвия Президенти маслаҳатчиси Солвейга Силкалне ...

Ўзбекистонда Япониянинг телетабобат соҳа...

Самарқанд давлат тиббиёт институти, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Андижон ...

Ўзбекистон элчиси Смитсон институти раҳб...

збекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Смитсон институти халқаро муносабатлар ва гло...

Сўнгги янгиликлар