22/Февраль/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Душанба куни Ўзбекистонда 175 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 235 минг 602 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бундан ташқари, кеча 31 кишида пневмония аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида рўй берди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари мамлакатимиз пойтахтида (88), Тошкент (39), Самарқанд (14) ва Сурхондарё (6) вилоятларида кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 1 минг 596 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган.
Кеча ушбу касаллик оқибатида 2 киши вафот этган.
Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида коронавирусга чалинган 6 минг 583 беморга даво чоралари кўрилмоқда.