Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Июнь/2021   Маданият

Дубайда «Ялла» гуруҳи томонидан яратилган қўшиққа бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди


ДУБАЙ, 11 июнь. / «Дунё» АА/.  Дубайдаги  «Paramount Hotel» меҳмонхонасида «Ялла» вокал-чолғу ансамбли ва рус композитори Алексей Рибников томонидан машҳур ҳинд шоири, адабиёт йўналишида Нобель мукофоти соҳиби (1913) Рабиндранат Тагорнинг «Сўнгги шеър» шеъри асосида яратилган қўшиқни тайёрлаш бўйича қилинган  ижодий ҳакорликка  бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири мухбири.

Премьера мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Россия ва Ҳиндистон дипломатия ваколатхоналари ҳамда лойиҳа модератори, ҳиндистонлик бизнесмен, маданият арбоби Шувра Чакраборти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ҳужжатли фильм тақдимотида БААда акредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари, жумладан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь ва бошқа давлатлар консуллик идоралари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фильм намойиши аввалида Ўзбекистон Бош консули Алишер Саломов маданият дунё халқлари ўртасидаги дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлашда асосий омиллардан бири эканини таъкидлади.

Фильмда қўшиқнинг яратилиши, «Ялла» гуруҳининг ижодий фаолияти ва ушбу мусиқий композицияни яратишда турли халқлар вакилларининг ўзаро смарали ҳамкорлиги ҳақида ҳикоя қилинган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош консули «Тошкент қувончла...

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консули Фариддин Насриев Пенза вилоятида амали...

Ҳамюртимиз Австриянинг Линц Брукнер орке...

Асли ўзбекистонлик Дмитрий Исаков Австриянинг Линц Брукнер оркестри концертмейстери этиб т...

Ўзбекистонда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ма...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «ЮНЕСКО билан ҳамкорлиқда маданий мерос масалалари бўйич...

Сўнгги янгиликлар