Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Декабрь/2022   Жамият

Дубайда бўлиб ўтган давра суҳбати муҳим мавзуга бағишланди

ДУБАЙ, 4 декабрь. /”Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош консулхонасида Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий маркази директори Нодира Каримова ва Амирлик худудида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар иштрокида Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилинганининг 30 йиллиги мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  


Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош консули Алишер Саломов иштирокчиларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклар экан, Конституция Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати ҳамда пойдевори эканлигини қайд этди. У Бош қомусимизга умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрлари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти ҳамда ўзбек давлат тарихчилиги анъаналари, кўп асрлик миллий урф-одатларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялари  сингдирилганлигини алоҳида таъкидлади. Шу ўринда Конституция моҳиятини ҳар бир ҳамюртимиз теран англаши муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратилди.

Нодира Каримова сўнгги йиллар давомида юртимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақидаги ўз фикрларини тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашар экан, гендер масаласида диққатга сазовор ўзгаришлар рўй бераётгани хусусида атрофлича тўхталди.

Тадбир савол-жавобларга бой бўлди.

Мавзуга оид

Бухородаги Шухов минораси ҳақида эшитган...

Бухоро шаҳрида темир конструкциядан ишланган баланд минора бор...

Бухоро декларацияси БМТ Бош Ассамблеясин...

Жорий йил 16-20 май кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилган «Деклараци...

Ўзбек тили байрами Екатеринбургда кенг н...

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Екатеринбург шаҳар ҳокимлиги кўмагида Ўзбек тили бай...

Сўнгги янгиликлар