Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Июль/2021   Экология

Давлат солиқ қўмитасида Корея Республикаси Миллий солиқ хизмати комиссари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида қўмита раиси Шерзод Кудбиев мамлакатимизга амалий сафар билан келган Корея Республикаси Миллий солиқ хизмати комиссари Ким Даэжи  билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Корея Республикаси делегацияси таркибидан халқаро солиқ солиш масалалари, комплаенс-назорат ва халқаро шартномаларни тартибга солиш бўйича етакчи экспертлар ўрин олган.

Учрашувда  Covid-19 пандемияси даврида икки мамлакат солиқ идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Томонлар ўз мамлакатларида солиқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, хусусан, солиқ маъмуриятига рақамли технологиялар жорий этилгандан кейинги ютуқлар билан таништирдилар. Ушбу йўналишдаги ўзаро алоқалар, шунингдек мавжуд тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда келгусидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ахборот таъминоти ва кадрлар тайёрлаш соҳаси ҳам диққат марказида бўлди. 

Корея Республикаси Миллий солиқ хизмати раҳбари Ким Даэжи Ўзбекистон давлат солиқ органлари эришган ютуқларни юқори баҳолади ва соҳада олиб борилаётган трансформация солиқ маъмуриятчилигини янада оптималлаштиришга ва солиқ тўловчилар ишончини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз эканлигини таъкидлади. 

Ташрифи доирасида меҳмонларга Давлат солиқ қўмитаси Маълумотларни қайта ишлаш маркази ва Ахборот-коммуникация технологиялари департаментининг янгиланган бўлимлари, жорий йил охирида татбиқ этилиши режалаштирилган маҳаллий замонавий дастурий таъминот ишланмаларининг тақдимоти намойиш этилди. 

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида атроф-...

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари И...

ШҲТга аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳоф...

Кеча Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ)аъзо давлатлар...

Ўзбекистоннинг экологик муаммоларни ҳал ...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси делегацияси Марсель шаҳрида ўтказилган Табиатни ва ...

Сўнгги янгиликлар