04/Декабрь/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Жума куни Ўзбекистонда 162 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганларнинг умумий сони 246 минг 869 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Касалликка чалинишнинг янги ҳолатлари мамлакатимиз пойтахти (89), Тошкент (20), Самарқанд (10), Наманган (10), Бухоро (7), Фарғона (7), Хоразм (6), Жиззах (4), Сурхондарё (2), Андижон (1), Навоий (1) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (5) қайд этилди.