25/Июнь/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 25 июнь. /«Дунё» АА/. Жума куни Ўзбекистонда 112 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганларнинг умумий сони 240 минг 206 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари пойтахтимизда (54), Тошкент (12) Қашқадарё (9) ва Сурхондарё (9) вилоятларида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 19 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган.
Айни пайтда 712 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда.