27/Июнь/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Якшанба куни Ўзбекистонда 133 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганларнинг умумий сони 240 минг 478 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари пойтахтимизда (47), Фарғона (21) ва Қашқадарё (15) вилоятларида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 21 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган.
Айни пайтда 938 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда.