26/Июнь/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Шанба куни Ўзбекистонда 139 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганларнинг умумий сони 240 минг 345 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари пойтахтимизда (56), Қашқадарё (17), Тошкент (13), Фарғона (11) ва Сурхондарё (10) вилоятларида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 25 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган.
Айни пайтда 826 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда.