20/Май/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Пайшанба куни Ўзбекистонда 13 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 238 минг 868 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Янги касалланиш ҳолатлари мамлакатимиз пойтахтида (11) ва Тошкент вилоятида (2) қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 21 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган.
Айни пайтда мамлакатимизда коронавирусга чалинган 124 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда.