01/Июль/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Пайшанба куни Ўзбекистонда 92 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганларнинг умумий сони 240 минг 856 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари пойтахтимизда (23), Жиззах (8) ва Наманган (8) вилоятларида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 35 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган.
Айни пайтда 1133 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда.