30/Июнь/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ўтган бир кеча кундузда Ўзбекистонда 97 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганларнинг умумий сони 240 минг 764 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари пойтахтимизда (26), Сурхондарё (9) ва Бухоро (8) вилоятларида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 56 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган.
Айни пайтда 1076 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда.