03/Июль/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда 95 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганларнинг умумий сони 241 минг 40 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари пойтахтимизда (25), Наманган (8) ва Самарқанд (7) вилоятларида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 48 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган.
Айни пайтда 1 минг 212 нафар беморга даъво чоралари кўрилмоқда.