Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


20/Октабрь/2020   Маданият

Чуваш Республикасида ўзбек тили байрами нишонланди


 

ҚОЗОН, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. Чуваш Республикаси  Халқлар дўстлиги уйида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остидаги ўзбек тили байрами нишонланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда “Чуваш Республикаси Ўзбек маданияти маркази” диаспорал жамоат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуман доирасида «Миллатлараро муносабатларда маданиятлар суҳбати» мавзусида “давра суҳбати” ҳам ўтказилди.

Чуваш Республикаси Халқлар дўстлиги уйи, Чуваш Республикаси Ўзбек маданияти маркази ва Татаристон Республикаси ўзбеклар миллий-маданий автономияси ҳамкорлигида ўзбек миллий ашула ва рақс ҳаваскорлик ансамбллари томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Маданий кечада, шунингдек, Ҳамид Олимжон, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндалари шеърларидан намуналар ўқилди.

Анжуман иштирокчиларга хушкайфият бағишлади. Улар бу каби маданий тадбирларнинг ташкил этилиши халқларнинг бирдамлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Татьяна Казакова, Чуваш Республикаси маданият, миллатлараро масалалар ва архив ишлари вазирининг ўринбосари:  

- Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан Ўзбек тили байрамини нишонлаш нафақат Чуваш Республикасида истиқомат қилаётган ёки вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари учун, балки Чувашия ҳукумати ва халқи учун ҳам жуда катта шодиёна бўлди.

Чувашия Ўзбек маданияти маркази берган маълумотга кўра, Россиянинг ушбу минтақасидаги олий ўқув юртларда 200 га яқин ўзбекистонлик талаба ёшлар таҳсил олмоқда, 3 мингдан зиёд юртдошимиз истиқомат қилади ёки вақтинчалик меҳнат қилади.

Мавзуга оид

Термиз археология музейи экспонатлари Ҳи...

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Адити Валунж ва Ўзбекистондаги Ҳиндистон ма...

«XXI аср – халқ рақси» — «Бухоро жилолар...

Ўзбек миллий қўшиқ ва рақс санъатининг Бухоро йўналишини кенг тарғибот қилиш мақсадида «X...

Урганчда «Лазги» академияси ташкил этил...

“Лазги” академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республ...

Сўнгги янгиликлар