Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Жамият

Чет элликларни вақтинчалик рўйхатга олиш бўйича талаблар соддалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги  қарорида қайд этилди.

«Норма» портали маълумотига кўра, ҳужжат билан чет эл фуқароларини миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларида вақтинча рўйхатга олиш учун ягона муддат ўрнатилмоқда – 3 кун ичида.

Шунингдек, мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасасида вақтинча рўйхатга олишни фақат ички ишлар органларидан рухсат олингандан кейин амалга ошириш тартиби бекор қилинмоқда.    Эндиликда бундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маъмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига «E-mehmon» дастури орқали хабар берган ҳолда жойлаштиради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Франциянинг маъмурий адлия со...

Маъмурий адлия соҳасида Франция тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Президенти Админи...

Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш м...

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми имзоланганига 75 йил тўлди....

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни...

Давлат тилига ҳурмат – Ватанга ҳурмат ифодаси!

Сўнгги янгиликлар