Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Долзарб

Буюк Британиядан муносабат: Йирик лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон-Венгрия жамғармасининг ташкил этилиши икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

ЛОНДОН, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. «Igneous Solutions Ltd» компанияси бошқарувчи директори Фарах Масуд «Дунё» АА учун берган интервьюсида Ўзбекистон Президентининг Венгрияга расмий ташрифи ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди:


– Яқинда амалга оширган сафарим давомида Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини тубдан яхшилаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга тадбиқ этилаётганига гувоҳ бўлдим.

Ўзбекистон Президентининг Будапештга расмий ташрифи Венгрия ишбилармон доиралари учун фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, кимё саноати ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳиятли шериклар топиш нуқтаи назаридан ажойиб имкониятдир.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсатида, биринчи навбатда, валюта бозорини либераллаштириш ва фойдани эркин қайтариш, давлат активлари ва банкларини хусусийлаштириш, солиқ ва бошқа жабҳаларда муҳим  ислоҳотлар амалга оширилди.

Ташриф чоғида эълон қилинган йирик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича Ўзбекистон-Венгрия жамғармасининг ташкил этилиши икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонаман.

Компаниямиз Ўзбекистонда ESG стандартларини (Environmental, Social end Governance) жорий этиш соҳасида кўплаб имкониятларни кўрмоқда, шунингдек, биз бу ва бошқа соҳаларда Венгрия ҳамда Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Мавзуга оид

Сеулдан муносабат: Оролбўйи минтақасини ...

Сеулдан муносабат: Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эъ...

Мунир Маммадзаде: Тошкент конференцияси ...

«Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» халқаро конференцияси иштирокчиси, UNICE...

Франциялик эксперт: Тошкент анжумани қам...

Катта Париж барқарор сармоялар альянси президенти (Grand Paris Alliance) Николя Бушу «Дун...

Сўнгги янгиликлар