Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистон аёллар учун ҳам, якка саёҳатчилар учун ҳам жуда хавфсиз бўлган сайёҳлик йўналишидир

ЛОНДОН, 17 август. /«Дунё» АА/. Британия-Ҳиндистон ихтисослаштирилган туристик медиа портали - «The Lifestylе» саҳифасида Ўзбекистон сайёҳлик брендининг Буюк Британиядаги элчиси Софи Ибботсон билан мамлакатимизнинг сайёҳлик жозибадорлиги ҳақидаги интервью эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Суҳбатда қайд этилганидек, икки минг йилликлар давомида маданият маркази ҳисобланган Ўзбекистон ажойиб меъморчиликка эга, қадимий шаҳарлар коллекциясининг ватани бўлган мамлакатимиз  диққатга сазовор масканлари бўйича Марказий Осиёдаги энг машҳур сайёҳлик йўналиши ҳисобланади.

Софи Ибботсон ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси объектлари бўлган ва қадимий тарих ҳамда муҳташам меъморий ёдгорликларга эга бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини зиёрат қилишдан ташқари, Фарғона водийси билан танишишни ҳам тавсия этади. “Бу нафақат ҳунармандчилик, хусусан, сопол буюмлару ипак ишлаб чиқариши билан машҳур бўлган минтақа, балки Жанубий Осиёдан келган саёҳатчилар учун жуда қизиқарли манзил ҳамдир. Чунки айнан шу ерда Бобурийлар сулоласи пайдо бўлган. Бундан ташқари, археология мухлислари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Қорақалпоғистонни ҳам ўз кўзлари билан кўришлари жуда қизиқарли кечади”, дея таъкидлайди у.

Ўзбекистоннинг меҳмонхона тармоқлари ҳақидаги атрофлича маълумотлар ҳам ушбу суҳбатдан алоҳида ўрин олган. Шу ўринда Софи Ибботсон  ҳашаматли меҳмонхоналардан тортиб бутик-меҳмонхоналар ва ўтов лагерларигача бўлган турар жойларнинг катта танлови, шунингдек, фаол дам олувчилар учун Амирсой тоғ курорти имкониятлари ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашган.

Шу билан бирга, Софи Ибботсон бой ва ранг-баранг миллий таомларимиз ҳақида тўхталар экан, бир қатор анъанавий таомлар, шунингдек, қулай транспорт инфратузилмаси тафсилотларига, шу жумладан, "Афросиёб" тезюрар поездининг қатновига алоҳида урғу берган.

Муаллиф Ўзбекистон аёллар учун ҳам, якка саёҳатчилар учун ҳам жуда хавфсиз бўлган сайёҳлик йўналиши эканлигини алоҳида таъкидлаган.

Юқоридагилар билан бирга, ушбу интервьюда Ўзбекистонда саёҳатчилар учун амал қиладиган визасиз режим ҳамда электрон виза имкониятлари ҳақидаги маълумотлар ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда диний эркинликларнинг таъми...

Малайзия Миллий университети сайтида "Ўзбекистонда диний бағрикенглик – ёндошув ва қарашла...

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва ком...

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шермат...

Миср газетасининг ижтимоий тармоқдаги са...

Мисрнинг «Ал-Ватан» газетасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўзбек нонини тайёрлаш...

Сўнгги янгиликлар