Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Май/2022   Иқтисодий дипломатия

Буюк Британиядан муносабат : Ислоҳотлар туфайли Ўзбекистонда қулай сармоявий муҳит яратилган

ЛОНДОН, 23 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси «Connect Real Estate Club» компанияси билан ўзаро ҳамкорликда мамлакатимизнинг хорижий бизнес учун иқтисодий имкониятлари мавзусига бағишланган вебинар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбир маърузачиларнинг чиқишлари ҳамда ўзаро фикр алмашувлар ва савол-жавоблардан иборат бўлди.  Вебинарда Буюк Британия, Австралия, Италия, Франция, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг 50 дан ортиқ компания ва инвестиция жамғармалари қатнашди.

Вебинар доирасида элчихона вакилларининг ҳамда Ўзбекистон стратегик ривожланиш  агентлиги бош директори ўринбосари Азиз Ғофуров нутқлари тингланди. Улар томонидан мамлакатимизнинг сармоявий ва иқтисодий тақдим этилгани баробарида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурининг асосий жиҳатлари ҳам баён этилди.

«Quadro Capital Partners» (ривожланаётган бозорлар инвестиция гуруҳи), «Asia Frontier Capital Ltd» (ривожланаётган мамлакатларда активларни бошқариш бўйича хусусий жамғарма) ва «CBRE» (тижорий кўчмас мулк) сингари Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёхуд яқин келажакда мамлакатимизда бизнес юритишни бошлаш ниятида бўлган компаниялар раҳбарлари ҳам мамлакатимиздаги сармоявий муҳит, унинг салоҳияти ва ривожланиш истиқболлари, бизнес юритиш шароитлари тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

Уларнинг чиқишларида Ўзбекистонда иқтисодий либераллашув кўламлари эътироф этигани баробарида ҳукумат ва бизнес ўртасидаги конструктив ҳамкорликнинг янги муҳити шаклланиши, иқтисодиётни фаол саноатлаштириш жараёнлари, мамлакатимизнинг салмоқли ресурс базаси, жумладан, инсон салоҳияти сингари омиллар алоҳида таъкидланди. Турли  жабҳаларда активларни хусусийлаштириш доирасида хорижий капитал учун янги имкониятлар очилаётгани алоҳида қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли бугунги кунда мамлакатда қулай сармоявий муҳит яратилгани, бу эса иқтисодиётнинг кўпгина жабҳаларида бизнес юритиш учун кенг имкониятлар очаётганини эътироф этдилар.

Мавзуга оид

Қорақалпоғистонда европалик ҳамкорлар иш...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Нукусда Германия халқаро ҳа...

ИТСВ: Ўзбекистон давлат хизматчилари учу...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов 8 декабрь куни Дубай шаҳрида “EXPO 2...

ИҲТ Бош котиби «Марказий ва Жанубий Осиё...

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги (ИҲТ) доимий вакили Улуғбек Мақсудов ташкило...

Сўнгги янгиликлар