Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2023   Ватандошларимиз

Буюк Британияда таҳсил олаётган ватандош талабалар Наврўз байрамини кенг нишонлашди

ЛОНДОН, 28 март. /«Дунё» АА/.  Буюк Британия пойтахтидаги «Imperial College» олий билим юрида Наврўзга бағишланган байрам тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Наврўз тантаналари мамлакатимиз элчихона кўмагида Британия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандошлар томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистонлик талабалар мамлакатимизнинг бой маданий тарихи, миллий анъаналари ва урф-одатларига бағишланган тақдимот ўтказишди.

Дипломатик миссия ходимлари ўз чиқишларида қатнашчиларга Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, мамлакатимиздаги демократлаштириш жараёнлари, амалга оширилаётган конституциявий ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб беришди.

Байрам тадбири дорасида «Imperial College» олий билим юртида таҳсил олаётган талабалар барчани  жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга бағишланган «Биз бефарқ эмасмиз» шиори остида флешмоб ўтказдилар.  

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консу...

Ўзбекистоннинг Оқтов (Қозоғистон) шаҳридаги Бош консули Отабек Турсинбеков консуллик округ...

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиг...

Шу кунларда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишчи гуруҳи Жанубий К...

Шахзод Турғунбоев: Ўзбекистон мадҳияси ч...

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистон ёшл...

Сўнгги янгиликлар