Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Буюк Британияда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қизиқиш ортмоқда

ЛОНДОН, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси менежери Майкл Жабри билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларининг ўзбек экспортчилари билан тўғридан-тўғри кооперация алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Буюк Британия вакиллари сўнгги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, маҳаллий экспортчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган эътиборга молик саъй-ҳаракатларни олқишлади.

Қуритилган меваларнинг айрим турларини етказиб бериш юзасидан узоқ муддатли ҳамкорликка қизиқиш билдирилди. Ишлаб чиқарувчилар ва қуритилган меваларни экспорт қилувчилар орасидан салоҳиятли ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш ва саралаш соҳасидаги стандартлар билан танишиш учун Буюк британиялик бир гуруҳ мутахассисларнинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

1972 йилда ташкил этилган «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг қатор  мамлакатлари, шунингдек, Австралия савдо тармоқлари учун қуритилган меваларни етказиб беришга ихтисослашган.

Мавзуга оид

Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Конституциясин...

Мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси томонидан Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси ...

Европа ишбилармон доиралари вакиллари Ўз...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси вакиллари «Rothschild&Co» компанияси раҳбарияти била...

Қашқадарё вилоятининг иккита туманида оз...

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари Бекзод Мамаражабов, ...

Сўнгги янгиликлар