Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Апрель/2021   Тадбирлар

Буюк Британия қироличасининг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп вафот этди


ТОШКEНТ, 9 апрель. /«Дунё» АА/. Букингем саройи веб-саҳифаси маълумотига кўра, Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филипп вафот этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Қироличаси ҳазрати олиялари турмуш ўртоғи, Қироллик ҳазрати олийлари шаҳзода, Эдинбург герцоги Филипп вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилмоқда. Қироллик ҳазрати олийлари бугун эрталаб Виндзор қасрида вафот этди», - дейилади royal.uk саҳифасида.

Шаҳзода 99 ёшда эди. Филипп ва Елизавета 73 йил биргаликда турмуш кечирган.

Шаҳзода Филипп Маунтбаттен 1921 йил 10 июнь куни Грецияда туғилган. Греция қироли Георг I нинг набираси ва шаҳзода Андрейнинг ўғли. 1922 йил сентябрь ойида шаҳзода Филиппнинг оиласи Грециядан қувғин қилинган.

У коллежда ўқиб юрган йилларида Буюк Британиянинг бўлажак қироличаси билан учрашган. Улар 1947 йилда турмуш қурган. Қироллик оиласининг  тўрт  нафар фарзанди бор: Уэльс шаҳзодаси Чарльз, малика Анна, шаҳзода Эндрю, Йорк герцоги, шаҳзода ва Уэссекс графи Эдуард.

Мавзуга оид

Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид...

Масжид Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси Эко Шри Маргианти ташаббуси билан барпо ...

Тошкентда “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” ...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргаз...

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда ўтказилаётга...

АҚШнинг Миссисипи штатидаги «Camp Shelby» ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтаётган «Илғор жангч...

Сўнгги янгиликлар