Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Май/2021   Сайёҳлик

Бухорода XIХ анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтади


ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 28-30-май кунлари Бухоро шаҳрида ХIХ анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига таяниб.

Фестивалнинг илк куни иштирокчилар, хорижий ва маҳаллий меҳмонларнинг “Арк” қўрғонидан “Лаби ҳовуз” мажмуасигача бўлган масофада тантанали юришидан бошланиб, “Лаби ҳовуз” мажмуасида фестивалнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилади.

Шунингдек, мазкур фестивалда миллий маданиятимизга хос чиқишлар ва кўргазмалар ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги кун якунида эса “Арк” қўрғони ёнида 3D-маппинг намойиши ҳамда фестивалнинг ёпилиш маросимига бағишланган гала-концерт бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

Туризм соҳаси вакиллари пандемия шароити...

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг хорижлик маслаҳатчиси Содиқ Бадак (Туркия...

Даниядаги ватандош: Ватандан узоқда бўлс...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳна...

Азиз Абдуҳакимов Туркий тилли давлатлар ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раи...

Сўнгги янгиликлар