Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Сиёсат

Бухорода «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади


БУХОРО, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун эрталаб Бухородаги «Sahid Zarafshon»  меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик" мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбирлари Наргис Сайдалиева ва Зафар Йўлдошқулов (фото).

Кеча ва бугун форум қатнашчилари - Ўзбекистон Олий Мажлиси ва ҳукумати аъзолари, халқаро ташкилотлар ва уларнинг мамлакатимиздаги агентликлари раҳбарлари ва вакиллари, дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакати парламентлари аъзолари, шунингдек, миллий ва хорижлик экспертлар Бухорога етиб келди.

Тадбирни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева очди. У форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Форумда Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг иштирок этмоқда. У Ўзбекистонга биринчи марта мазкур анжуманда иштирок этиш учун ташриф буюрди.

Анжуманнинг очилиш маросимида, шунингдек, БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши, ЕХҲТ Парламентлараро ассамблеяси, Туркий Кенгаш Парламентлараро ассамблеяси, Осиё Парламент ассамблеяси, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси раҳбарлари, Туркия парламентининг раиси ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори ўз мурожаатлари, шу жумладан онлайн шаклдаги нутқларини тақдим этади.

24 июнга қадар давом этадиган форумнинг биринчи кунида иштирокчилар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га самарали эришишда парламентларнинг роли, БРМга эришиш нуқтаи назаридан давлатларнинг миллий ривожланиш стратегиялари ва БРМга эришиш бўйича тадбирларни молиялаштириш ва ушбу жараёнларда статистик кўрсаткичларни шакллантириш каби масалаларни муҳокама қилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон — Чехия: ҳамкорлик истиқболла...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Чехия Республикаси парламенти...

Давлатимиз раҳбари, Олий Мажлис палатала...

Таниқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Тельман Ражабовнинг ёрқин хотираси қалбларим...

Ўзбекистон Президенти Чуст туманидаги тў...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилотига ташрифи давомида бугун Чуст тумани...

Сўнгги янгиликлар