Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Декабрь/2020   Сайёҳлик

Бухоро туризм техникуми Франциянинг Руан университети билан ҳамкорлик қилади

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Бухоро вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти раҳбарияти  Франциянинг Руан университети вакиллари билан видеоконфенция ўтказди. Тадбирда департамент томонидан илгари сурилган икки томонлама ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бухоро вилоят туризмни ривожлантириш департаменти маълумотига таяниб.


Онлайн-мулоқотни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Аъзамов очиб берди ҳамда мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан туризм таълими йўналишида олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида сўзлади. 

Таъкидлаш лозимки, Бухоро туризм техникуми билан Франциянинг Руан университети туризм соҳасида ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир келишувга эришган. Унга кўра, талабалар икки йил давомида Бухоро туризм техникумида таълим олиш жараёнида Руан университети профессор-ўқитувчилари томонидан бериладиган ўқув  семинарларда иштирок этади. Техникумни муваффақиятли тугатган иқтидорли талабалар Францияда бакалавриат йўналишида грант асосида ўқишни давом эттириш имкониятига бўлади.

Шунингдек, муҳокамаларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш механизмлари ва устувор йўналишлари белгилаб олинди. Жумладан, Руан университети тадқиқотчилари ва докторантларининг амалиётларини Бухоро туризм техникумида ўтказиш ва биргаликда тадқиқотлар олиб боришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, онлайн-мулоқот давомида икки томонлама дипломлар бериш дастурларини (Double Degree) ишлаб чиқиш таклиф этилди. 

Мавзуга оид

Ўзбекистонга 2019-йилда энг кўп сайёҳ қа...

Маълумотларга кўра, 2019-йилда Ўзбекистонга 6 миллион 748 минг 500 сайёҳ келган...

Саудия Арабистони тур-компаниялари билан...

Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Макка шаҳридаги «Travel Gate» компанияси...

Оммабоп халқаро портал Ўзбекистон сайёҳл...

Сайёҳлар орасида оммабоп бўлган «Lonely Planet» халқаро нашриёт компанияси порталида «Май ...

Сўнгги янгиликлар