Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Долзарб

Бухоро форуми иштирокчилари Барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқ маълумотлар билан ишлаш масалаларини муҳокама қилди


БУХОРО, 23 июнь. /«Дунё» АА/. «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форумининг биринчи иш куни якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Форумнинг биринчи кунини якунлаган тўртинчи сессия йиғилишида Миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда  асосий статистик маълумотларни қайта ишлаш,  Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш,  статистика маълумотларини тўплаш бўйича халқаро тажриба, шунингдек, бу соҳада парламентлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Зиёдуллаев, МДҲ статистика бўйича давлатлараро қўмитаси раиси, МДҲга аъзо давлатлар Статистика хизматлари раҳбарлари кенгаши аъзоси Владимир Соколин, Қирғизистон Жогорку Кенеши спикерининг ўринбосари Аида Касималиева, Корея Республикаси Миллий ассамблеяси депутати, Осиё Парламентлараро маслаҳат кенгаши аъзоси Бёнг Чже Ил, ЮНИCЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонасининг режалаштириш ва мониторинг бўйича мутахассиси Сираж Маҳмудлу сессияда ўз маърузалари билан иштирок этди.

Статистика ахборотлари сифатини янада яхшилаш, статистика кўрсаткичларининг тўлақонли маълумотлар базаларини яратиш, уларни халқаро стандартларга мослаш, миллий статистика тизимини такомиллаштириш, статистик маълумотларининг холислиги ва ишончлилигини ошириш талаб қилиниши қайд этилди.

Ишлаб чиқилган «Расмий статистика тўғрисида»ги қонун расмий статистикани халқаро миқёсда эътироф этиш учун институционал асос яратиши таъкидланди.

Бундай меъёрларнинг қонунга киритилиши, унга кўра статистика органларининг қонуний фаолиятига, хусусан, расмий статистика ҳисоботларини тўплаш ва кузатишлар ўтказиш ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилиш жараёнларига ҳеч ким аралашмаслиги юқори баҳоланади. Ҳудудий давлат статистика органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир.

Миллий статистика тизимини халқаро стандартларга мувофиқ тартибга солиш, шунингдек, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатишда расмий статистика ишлаб чиқарувчиларининг халқаро тамойилларга мос келиши юқори сифатли расмий статистикани таъминлашга хизмат қилиши эътироф этилган.

Мавзуга оид

Япониялик мутахассислар: Президент Шавка...

Давлатимиз раҳбари томонидан халқаро минбарлардан илгари сурилган ташаббуслар хорижий давл...

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш...

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавсусидаги ...

Ўзбекистонда коронавирус юқтирган бемор ...

15 март, соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қа...

Сўнгги янгиликлар