Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Декабрь/2021   «Дунё» АА репортажи

Бугун Сеул шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали очилди

СЕУЛ, 16 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи воқеалари доирасида Сеул шаҳридаги Сочо тумани “Seocho-dong 1498-4” кўчасида ўзбек халқининг буюк бобокалони, давлат арбоби ва мутафаккир Алишер Навоий бюстининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ёдгорлик шаҳарнинг гавжум чорраҳасида ўрнатилган бўлиб, унинг рўпарасида Корея Республикаси Олий суди ва Олий прокуратураси биноси жойлашган. Бу ерда, шунингдек, замонавий кўп қаватли турар-жой масканлари қад ростлаб турибди, савдо ва тиббиёт марказлари, кутубхона фаолият юритади.

Ёдгорликнинг умумий баландлиги 2,8 метрни ташкил этади. Хусусан, бюст 80 сантиметр, мармар устун 1,8 метр, тагкурси 20 сантиметрдан иборат. Бюст бронзадан ясалган бўлиб, унга тилласифат ранг берилган. Устун ва тагкурсиси Жанубий Америкадан келтирилган оқ мармардан ясалган. Мармар устунга бобокалонимиз исм-шарифи (лотин алифбосида) ва “Ўзбек халқининг буюк аждоди, адабий тили асосчиси” сўзлари корейс тилида битилган.

Бюст жорий йил 14 июль куни Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳамда Сеул шаҳри Сочо тумани ўртасида имзоланган “Ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларини ўрнатиш бўйича ўзаро Англашув баённомаси” асосида ўрнатилди.

Алишер Навоий ёдгорлигини Сеул шаҳрида ўрнатиш лойиҳаси Ўзбекистон Президентининг буюк шоир ва мутафаккир таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори ижроси доирасида мумтоз адабиётимиз намоёндасининг адабий-илмий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимиз элчихонаси томонидан амалга оширилди.

Ҳайкал ушбу мамлакатда ёдгорлик ва ҳайкалларни яратиш бўйича етакчи саналган «Malong Company» компанияси томонидан замонавий ҳайкалтарошлик услубларидан фойдаланган ҳолда бажарилди. Ушбу жараён билан боғлиқ барча харажатлар Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси ҳомийлигида қопланди.

Буюк бобокалонимиз ёдгорлигининг бадиий савияси юзасидан Ўзбекистон Бадиий академиясининг хулосаси олинди ва ушбу муассаса мутахассислари томонидан юқори баҳоланди.

Алишер Навоий ҳайкалининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Жанубий Корея Демократик партияси бош котибининг ўринбосари Ли Жунг Кун, бошқа расмий кишилар, академик доиралар ва кенг жамоатчилик вакиллари, адабиётчилар, талабалар иштирок этди.

Мавзуга оид

Экопаркда дипломатлар ўртасида спорт мус...

Бугун Тошкент Экопаркида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва ...

Тошкентда бўлиб ўтаётган «Иннопром. Мар...

Бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида «Иннопром. Марказий Осиё...

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг бирин...

Бугун Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғил...

Сўнгги янгиликлар