Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Жамият

Бугун Корея Республикаси Олий суди раисининг Ўзбекистонга ташрифи бошланмоқда


СEУЛ, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Корея Республикаси Олий суди раиси Ким Мёнг Сунинг Ўзбекистонга ташрифи бошланмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

27 октябрдан 4 ноябргача давом этадиган ташриф дастурида Ўзбекистон Олий ва Конституциявий судлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, томонлар идоралараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, Жанубий Корея Олий суди раҳбари Ўзбекистоннинг қатор туман судларида бўлади, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари ҳокимлари билан учрашувлар ўтказади, шунингдек, ушбу тарихий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Ташриф якунида икки мамлакат суд органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Жанубий Корея Олий судлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш режалаштирилган. Мазкур ҳужжат суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг роли ва нуфузини ошириш, суд институтлари фаолиятини мустаҳкамлаш, судлар мустақиллигини таъминлаш ва судьялар тайёрлашда тажриба алмашишни назарда тутади.

Мавзуга оид

Темир йўл божхона постидан ўтиш тартибла...

«Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликлари...

Ўзбекистон вакиллари Британия университе...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар инсти...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини нишонлаш ва Қурбон ҳа...

Сўнгги янгиликлар