30/Май/2023 Спорт
ТОШКЕНТ, 30 май. /«Дунё» АА/. Бугун Аргентинада давом этаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал баҳслари бошланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу босқичга йўлланма олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финалда Исроил терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Учрашув Аргентинанинг «Малвинас Архентина» стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик футболчилар баҳсда оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракат қилади.
Афсуски, бу ўйинни жамоамиз сардори Умарали Раҳмоналиев сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис, ўтказиб юборади.
Ўйинга аргентиналик Фалкон Яел бош ҳакам сифатида тайинланган. Унга қанотларда ҳамюртлари Дел Ессо Максимилиано ва Родригез Факундо ёрдам беради.
Учрашув Тошкент вақти билан 31 майга ўтар кечаси, соат 02:00 да бошланади.
Мазкур баҳс ғолиби чорак финалда Бразилия-Тунис қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади.