Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Жамият

«Бу менинг Конституциям» портали ишга туширилди

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда Конституциявий комиссия фаолияти янгиликлари ва фуқаролардан таклиф қабул қилиш платформаси, Meningkonstitutsiyam.uz портали, Telegram-бот ва колл-марказ ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


Конституциявий комиссия  матбуот хизмати маълумотига, порталда Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф қолдириш учун электрон ҳукуматнинг ягона авторизация тизими – id.egov.uz орқали кириш зарур бўлади. Юборилган таклифлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқдан ўтгани муҳокама учун эълон қилинади.

Шунингдек, таклифларни Telegram орқали meningkonstitutsiyam bot боти кўмагида, шунингдек, 1344 рақамига телефон қилиш орқали ҳам юбориш мумкин.

Telegram-бот ва колл-марказ орқали юборилган таклифлар порталда эълон қилинмайди, лекин таклифлар статистикасига қўшилади.

Қуйидаги таклифлар инобатга олинмайди ва кўриб чиқилмайди:

-Конституцион ишчи гуруҳи ваколатларига кирмайдиган;

-шахсий эҳтиёж ёки шикоятдан иборат бўлган;

-туҳмат ёки бўҳтондан иборат бўлган;

-жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга доир фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги;

-Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш тўғрисидаги;

-мавжуд конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъватлар;

-жамиятнинг ахлоқий қадриятларига путур етказадиган, фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини поймол қиладиган;

-уруш, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилиш, элатлараро, ирқий, диний адоват, экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни қўзғатиш тўғрисидаги;

-террорчилик ҳаракатларини содир этишга, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий ва ўзга жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга даъват қилишга доир.

Мавзуга оид

Ўзбекистон хориждаги фуқаролари қонуний ...

Мамлакатимизнинг хориждаги ваколатхоналари томонидан чет элларда вақтинчалик меҳнат фаолия...

Ўзбекистон дипломатлари меҳнат миграцияс...

Мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонаси ходимлари, Ўзбекис...

Австриядаги Ўзбекистон фуқаролари диққат...

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида дунёнинг аксарият давлатлари каби карантин чораларини ...

Сўнгги янгиликлар