Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Брюсселда «ЕИ-Марказий Осиё» сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

БРЮССЕЛЬ, 18 май. /«Дунё» АА/. Кеча Брюсселда «ЕИ-Марказий Осиё» сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари ва Бош  котиб ўринбосари, Европа ташқи ишлар хизматининг сиёсий директори Энрике Море иштирок этди.

Ўзбекистон делегациясига  ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бошчилик қилди.

Иштирокчилар томонидан Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларидаги сўнгги ўзгаришлар, улар ўртасидаги умумий хавфсизлик муаммолари, жумладан, Афғонистондаги вазият бўйича ҳамкорлик, шунингдек, сув ресурслари, энергетика, чегара бошқаруви ва савдони осонлаштириш каби минтақалараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Марказий Осиё ўртасида яқин алоқаларни ўрнатишга қаратилган Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланиш бўйича вазирлар конференциясини олқишладилар.

Учрашувда Афғонистондаги вазият, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Фин...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги да...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бугун мамлакатимизга т...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири: Афғонисто...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Афғонистон билан қўшни давлатлар таш...

Сўнгги янгиликлар