Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Май/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Британиялик депутат Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнларини юқори баҳолади


ЛОНДОН, 5 май.  /«Дунё» АА/. Элчи Саид Рустамов Буюк Британия парламентининг аъзоси - ҳукмрон консерватив партияси вакили, Ўзбекистон бўйича умумпартиявий парламент гуруҳининг аъзоси Мартин Виккерс билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлиги ривожланишининг бугунги ўсувчанлиги ва устувор йўналишлар мулоқотнинг асосий мавзулари бўлди.

Томонлар парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, икки мамлакат минтақалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини атрофлича муҳокама қилди.

Мартин Виккерс умумпартиявий парламент гуруҳининг аъзоси сифатида Ўзбекистондаги ўсувчан янгиланиш жараёнларини диққат билан кузатиб бораётганини билдирди. У мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади. Бундай шароитлар Британиянинг Ўзбекистон билан янада фаол икки томонлама иқтисодий ҳамкорлиги  учун янги имкониятлар яратади.

Шунингдек, музокаралар чоғида Линкольншир минтақаси ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва яшил энергетика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш имконияти масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда Мартин Виккерс  кўмагида депутат сайланган минтақа — Линкольншир графлигининг бизнес ҳамжамияти билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, элчихона вакиллари томонидан минтақага сафар уюштиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Ҳиротда Алишер На...

Бугун Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби...

Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон Сайлов комис...

Мамлакатимиз элчиси Дилшод Ахатов Ҳиндистон Сайлов комиссияси раиси Сунил Арора билан учра...

Нара шаҳрида ўтказилган Наврўз байрамида...

Япониянинг Нара шаҳрида Наврўз тадбирлари бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Ўзбекистон мадан...

Сўнгги янгиликлар