Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Ҳамкорлик

Бразилиялик депутатлар Ўзбекистонни ўз мамлакатида элчихона очишга чақирди

ВАШИНГТОН, 17 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Бразилиа шаҳрига ташрифи давомида Бразилия Миллий Конгресси (Парламенти) Депутатлар кенгаши (қуйи палата) депутатлари Сорайя Сантос, Луиза Канциани, Педро Вилела ва Рубенс Буэнолар билан алоҳида музокаралар ўтказди , деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  


Учрашувлар давомида бразилиялик депутатлар мамлакатимизда ички иқтисодиётни либераллаштириш ва унинг барқарор ўсишини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, биринчи навбатда, парламент фаолиятини такомиллаштириш, ташаббускорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришларнинг асосий натижалари билан яқиндан таништирилди.

Республиканинг ташқи сиёсати, мамлакатнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболдаги устувор йўналишлари, жумладан, Бразилия билан ўзаро манфаатли савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Депутатлар Кенгаши вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига тўхталар экан, Бразилия Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни диққат билан кузатиб келишини маъҳлум қилишар экан,  якдиллик билан ислоҳотлар жуда муваффақиятли тарзда ҳаётга тадбиқ этилаётганини таъкидлашди. Улар томонидан “Мамлакатингиз, айниқса, бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш борасида сезиларли муваффақиятларга эришди ва Бразилия компаниялари ушбу истиқболли бозорни эътибордан четда қолдирмасликлари керак”, деган фикр баён этилди.

Халқаро алақолар котибияти бошлиғи Сорайя Сантоснинг айтишича, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ўз ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш борасида Бразилия ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр бўлгани баробарида кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, парламентлараро алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдордир.

Ташқи ишлар ва мудофаа қўмитаси президенти Педро Вилела Ўзбекистон Республикаси Бразилияда ўз элчихонасини очишга ва ўзаро дипломатия алоқалари кўламларини янада кенгайтиришга чақирди. Депутат мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама манфаатли муносабатларни ривожлантириш йўлида барча имикониятларини  сафарбар этишга тайёр эканлигини билдирди.

Ўз навбатида, Рубенс Буэно Жанубий Американинг энг йирик мамлакати Марказий Осиё давлатлари, айниқса, Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига урғу берди. Унинг фикрича, томонлар соя етиштириш, гўшт экспорти, пахтани қайта ишлаш ҳамда ишлаб чиқариш, туризм, ҳаво қатновларини йўлга қўйиш каби йўналишларда аниқ мақсадли музокаралар олиб боришлари лозим.

Аёллар ишлари бўйича котибият раҳбарининг ўринбосари Луиза Канциани мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган эътиборни ошқилар экан, “Янги Ўзбекистоннинг гендер тенглик масалаларида эришган муваффақиятлари айрим ривожланган мамлакатлар учун ҳам намунадир”, деб таъкидлади. Унинг фикрича, бизнинг парламентимизда аёллар сонининг кўпайиши, давлат идораларида улар учун барча қулай шароитларнинг яратилиши, тадбиркорлик соҳасида очиб берилаётган имкониятлар мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Мамлакатимизнинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, депутатлар билан бўлиб ўтган учрашувлар якунида икки мамлакат парламентлари ўртасида видеоалоқа тарзида танишув учрашувини ўтказиш ва шу тариқа ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиг...

Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси (пар...

Сеулда ватандошимиз Виктор Aннинг этник ...

Жанубий Корея Миллий фольклор музейида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик ало...

USIP экспертлари: Бугунги кунда Ўзбекист...

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига ташриф чоғида давлатимиз раҳбарининг А...

Сўнгги янгиликлар