Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Январь/2022   Спорт

Бўстонлиқ туманида «Amirsoy Polo Cup 2022» мусобақаси ўтказилади

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон поло федерацияси шу йил 9 январь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Amirsoy Polo Cup 2022» от полоси бўйича қордаги мусобақа ўтказилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мазкур мусобақа Ўзбекистонда ушбу спорт турини оммалаштириш ва Ўзбекистон ҳудудларида от полосини кенг ривожлантириш учун янги истиқболларни очиш мақсадида ўтказилмоқда.

2021 йил январь ойида ҳам от полоси бўйича мусобақа «Amirsoy Resort» тоғ мажмуасида ўтказилган эди. У 1820 метр баландликда бўлиб ўтган ва Ўзбекистоннинг баланд тоғли ҳудудларида уюштирилган қор полоси бўйича илк мусобақа бўлган эди.

От полоси спорт тури қийин ва қизиқарли жамоавий ўйин бўлиб, у ўйинчилардан тананинг моҳирлик билан бошқарилиши, отни мукаммал жиловлаш ва юқори концентрацияни талаб қилади.

Полонинг тарихий ватани Буюк Британия ҳисобланади.

От спорти турлари Ўзбекистонда қадимдан мавжуд. Жумладан, улоқ-кўпкари, туркистон каби этно-ўйинлар минтақамизда оммалашган. Бироқ замонавий спорт тури сифатида мамлакатимизда от полоси нисбатан яқин-яқиндан ривожлана бошлади.

2018 йилда Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида бизнинг шароитимизда поло ўйнаш учун энг қулай бўлган поло-пони ва қорабайир отларини кўпайтириш ва етиштириш бўйича янги замонавий мажмуалар очилди. 2020 йилда Ўзбекистонда От поло федерацияси ташкил этилди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 авгувстдаги «Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистонда от полоси спортини оммалаштириш вазифалалари белгиланган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон билан Эрон миллий терма жамоа...

ФИФАнинг 2020 йил 18 август куни Ўзбекистон Футбол Ассосиатциясига юборган расмий хатига м...

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жам...

Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) раисининг ўринбосари, Дзюдо федерацияси президенти Азизжон К...

FINA экспертлари юртимизда семинар ўтказ...

Пойтахтимизда FINA (Халқаро сув спорти турлари федерацияси)дан экспертлар Хана Ховатна ҳам...

Сўнгги янгиликлар