Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


30/Июнь/2021   Ватандошларимиз

Бош консулхона Волгоград вилоятида ўзбек фуқаролари иштирокида рўй берган ЙТҲ билан боғлиқ вазиятни назорат қилмоқда


РОСТОВ-ДОН оссия), 30 июнь. /«Дунё» АА/. Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7.00 да Волгоград вилоятидаги Городишенск туманидан ўтган Москва–Волгоград автомобиль йўлининг 923-километрида Россия ҳудудида қонуний асосда бўлиб турган 13 нафар Ўзбекистон фуқароси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Ростов-Дондаги Бош консулхонаси маълум қилишича,  1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси К.К. «ГАЗ 322131» («Газель») автомобилининг бошқарувини йўқотгани оқибатида автомобиль йўлдан  чиқиб ағдарилиб кетган.

Ҳозирги пайтда ҳайдовчи Волгоград шаҳридаги «ГКБСМП №25» давлат тиббиёт муассасасининг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. Маълумотларга қараганда, бошқа йўловчилар енгил жароҳат олган бўлиб, улар ҳам кўрикдан ўтиш учун юқорида қайд этилган тиббиёт муассасасига йўналтирилган.       

Вазият Бош консулхона назоратида турибди.

Шу ва бошқа масалалар юзасидан Бош консулхонанинг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин: +7 (918) 554-04-76, +7 (988) 586-70-35 (шунингдек, Telegram орқали).

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган, мам...

Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳрида ватандошл...

Кеча Корея Республикасининг Тэгу шаҳрида Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Банд...

Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Ист...

Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлган Ўзбекистон фуқароларига ўз вақтида ва...

Сўнгги янгиликлар