Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Июль/2021   Ватандошларимиз

Бош консулхона Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини ўз назоратига олган


АКТАУ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Кеча маҳаллий вақт билан соат 7:10 да Актюбинск вилояти, Қарабутак маҳалласидан ўтадиган «Самара-Чимкент» халқаро автомобиль йўлининг 992-километрида  Қозоғистон фуқароси бошқурувидаги Toyota Previa автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Мамлакатимизнинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасидан маълум қилишларича, йўл-танспорт ҳодисаси натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва Актау шаҳрига ишга кетаётган 8 нафар йўловчи (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) турли даражадаги тан жароҳати  билан шаҳар шифохонасига ётқазилган.

43 ёшли фуқаро Н.Д вафот этди. 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна икки нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Марҳумнинг жасадини Ватанга етказишни ташкил этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид

Бош консулхона ходимлари меҳнат мигрант...

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан меҳнат мигрантларига зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрда...

Туркияда қийин аҳволга тушиб қолган вата...

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳуз...

Менинг байроғим - менинг шарафим ва ғуру...

Азиза Содиқова «Young Euro Classic» халқаро танлови лауреати, Германия маданият вазирлигин...

Сўнгги янгиликлар