Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


24/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Бош консул Ғарбий Қозоғистон аграр-техника университети ректори билан Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш нуқтасини очиш масалаларини муҳокама қилди


ОҚТОВ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консули Отабек Турсинбеков Ғарбий Қозоғистон аграр-техника университети ректори Асқар Наметов билан  видеоконференция форматида мулқот ўтказди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Бош консул университет ректорини 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши билан таништирди. Шунингдек, 14-20 октябрь кунлари Оқтов, Атирау, Уралск ва Актобе шаҳарларида муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилишини маълум қилди.

Асқар Наметовнинг маълум қилишича, бугун кунда ушбу университетда 100 нафардан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.

Мулоқот чоғида томонлар 16 октябрь куни Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Уралск шаҳри,  Жаҳонгирхон кўчаси, 51-уйда жойлашган университетнинг маъмурий биносида Ўзбекистон фуқаролари бўлган талабаларнинг сайловда иштирок этиши учун муддатидан олдин овоз бериш нуқтасини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

16 октябрь куни Уралск шаҳридаги Қозоғистон халқ ассамблеяси биносида ҳам олдин овоз бериш нуқтаси ташкил этилади.

Асқар Наметов муддатидан олдин овоз беришда ўзбек талабаларининг фаол иштирокини ташкил этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид

ЕХҲТ ДИИҲБ Ўзбекистон Президенти сайлов...

ЕХҲТ ДИИҲБ бўйича бюроси Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақида бугун эълон қилган дастлабки...

Покистонлик халқаро кузатувчи: Биз бўлга...

Покистондаги Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази президенти, халқаро кузатувчи Жаффрей...

Хитойдаги ватандошларга Ўзбекистон Прези...

Мамлакатимиз элчихонасида Пекин шаҳридаги халқаро мактабларда таълим бераётган ватандошла...

Сўнгги янгиликлар