Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Факт

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон Бош вазирларининг ўринбосарлари икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

БОКУ, 24 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Бокуда Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Али Аҳмедов билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий, маънавий ва маданий, шунингдек, туризм соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистон эришган ютуқларни юқори баҳолади. У амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон дунёнинг ривожланган давлатлари қаторидан ўрин эгаллашига ишонч билдирди.

Музокаралар якунида томонлар маданият ва туризм соҳаларида икки қардош халқларни янада жипслаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишиб олди.

Мавзуга оид

Абу-Даби шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Зои...

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Олий федерал кенгаши бугун Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси шай...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Жаҳон ...

Ўзбекистоннинг Соғлиқни сақлаш бутунжаҳон ассамблеяси 75-сессиясидаги иштироки доирасида с...

Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражини...

Бугун Тошкентда "Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражини ривожлантиришнинг истиқболлари" ...

Сўнгги янгиликлар