Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


03/Июль/2020   Жамият

БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси экспертлари виктимизация бўйича тренинглар ўтказади


ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Бош прокуратура Академиясида БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда халқаро ва миллий даражадаги экспертлар иштирокида «Фарғона водийсида ёшларнинг ижтимоий уйғунлиги учун» лойиҳаси доирасида навбатдаги видеоконференция ташкил қилинди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири.

Бош прокуратура хабарида айтилишича, онлайн учрашувда Тилбург университетининг виктимология бўйича мутахассиси профессор Ян Ван Дайк мазкур турдаги тадқиқотни ўтказиш тажрибаси ҳақида маълумот ва ўз тавсияларини берди.

Видеоконференция иштирокчилари тадқиқотни ўтказиш усуллари, муддат ва натижалари ҳақида хорижий экспертдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Учрашув якунида виктимизация бўйича тегишли тренинг машғулотларини ўтказиш учун БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси экспертларини жалб қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

"Uzbekistan airways" авиакомпанияси Сама...

Ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида "Uzbekistan airways" авиакомпанияси Самарқанд ...

Ҳарбий атамаларнинг янги изоҳли луғати н...

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш де...

Туркияда ўзбек тилига бағишланган вебина...

Вебинарни Туркиянинг Карабюк университетида дарс бераётган ватандошимиз, фалсафа фанлари д...

Сўнгги янгиликлар