Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Июль/2022   Ҳамкорлик

БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистоннинг Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция чақириш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлади

НЬЮ-ЙОРК, 8 июль. /«Дунё» АА/. АҚШда амалий ташриф билан бўлиб турган давлатимиз раҳбарининг махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация БМТ Бош котиби ўринбосари, Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Владимир Воронков мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва устувор йўналишлари билан таништирилди.

Жорий йил 25-26 июль кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Афғонистон бўйича халқаро анжуманга тайёргарликнинг бориши хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Бош котиб ўринбосари БМТ Ўзбекистоннинг ушбу муҳим форумни чақириш ташаббусини қатъий қўллаб-қувватлашини ва уни муваффақиятли ўтказиш учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.

Сўнгги беш йил давомида сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Мамлакатимизнинг бир гуруҳ ёшлар етакчил...

Жорий йилнинг 16-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ташаббускорлигида 20 ...

Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ҳукумат...

Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма ком...

Ўзбекистон - Польша қўшма комиссиясининг...

Кеча Ўзбекистон элчихонаси кўмагида халқаро йўловчи ва юк ташиш бўйича ...

Сўнгги янгиликлар