Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2020   Жамият

БМТ Аҳолишунослик фонди лойиҳаси доирасида онлайн учрашув ўтказилди

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) вакили ўринбосари Камолхон Иномхўжаев ташаббуси билан онлайн йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ички ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.


Йиғилиш БМТ Аҳолишунослик фондининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорлик" лойиҳаси доирасида ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Феруза Эшматова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Баситхонова, Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Умида Абдуллаева, шунингдек, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Учрашувда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга тезкор ва сифатли ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган стандарт амалиёт тадбирларни акс эттирувчи тўплам лойиҳаси ўрганиб чиқилди. Таклифлар кўриб чиқилиб, жойларда ушбу йўналишлар бўйича семинар тренинглар ва ўқув-машғулотларини ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Бухорода Visit Uzbekistan журнали махсус...

Бухоро вилоят ҳокимияти маданий мерос бошқармаси кўмагида Бухорода Visit Uzbekistan журнал...

Халқаро меҳнат ташкилотининг Европа ва М...

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Европа ва Марказий Осиёда коронавирус пандемиясининг ме...

Ўзбекистонда “Меҳр-саховат” кўкрак нишон...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисид...

Сўнгги янгиликлар