Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Июнь/2021   Иқтисодиёт

BMB Zaʼfaron маҳсулоти энди Корея Республикасига ҳам экспорт қилинади


ТОШКЕНТ, 3 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча BMB Trade Group ва Жанубий Кореянинг KGH компаниялари вакиллари ўртасида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокараларда BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва KGH компанияси бош директори Хён Ким иштирок этди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ҳамда ишончга асосланган ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Ўзаро савдо айланмаси ҳажми ўсиб, ишбилармонлар ўртасидаги кооперация алоқалари кенгаймоқда. Ўз навбатида, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мулоқот чоғида мазкур ижобий динамика алоҳида таъкидланар экан, бу икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлган бир пайтда ўзига хос рамзий маъно касб этиши айтиб ўтилди.

Шулар билан бир қаторда икки мамлакат компаниялари ўртасида ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўп эканлиги қайд этилди.

Очиқ ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда икки компания ўртасида соғлиқни сақлаш, халқ табобатини ривожлантириш, шифобахш ўсимликлардан тайёрланган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда илгари суриш, шунингдек, заъфарон маҳсулотини экспорт қилишга оид ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Ўз навбатида мазкур келишув асосида экспорт қилинган ўзбек заъфарони KGH вакиллари томонидан атторлик, гигиеник, крем ва хушбўй совун каби кенг ассортиментдаги косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда табиий тоза хом ашё сифатида фойдаланилади.

Бунинг учун ҳар икки томонда ҳам зарур салоҳият мавжуд.

Якунда ушбу келишувни амалга ошириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ҳамда «йўл харитаси» белгилаб олинди.

Маълумот учун, KGH компанияси косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, хусусан, халқ табобати соҳасида хизматлар кўрсатиш йўналишида нафақат Жанубий Корея, балки Осиё қитъасида ўз нуфузига эгадир. Бутун дунёда бўлгани каби ушбу мамлакатда ҳам заъфарон парфюмерия ва гигиеник товарларни тайёрлашда кенг қўлланилиши баробарида, Жанубий кореялик табиблар томонидан тавсия этиладиган доривор ўсимликлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Мавзуга оид

АҚШ инвестиция компанияси Ўзбекистон мо...

«Давр банк» ХАТБ Ўзбекистонда биринчи бўлиб АҚШнинг «Developing World Market» инвестиция к...

Нукусда Хитой сармояси асосида қоғоз маҳ...

Қайд этиш жоиз, ишлаб чиқарилаётган шахсий гигиена маҳсулотлари ҳозирги пайтда ички ва таш...

«Ўзтрансгаз» Германиянинг «ILF Business ...

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятида Германиянинг «ILF Business Consult GmbH» компанияси вак...

Сўнгги янгиликлар