Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Жамият

Биз ёшлар Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз ва катта мақсадлар йўлида дадил ҳаракат қилишимиз керак

 СЕУЛ, 2 июль. /«Дунё» АА/. 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтган байрам тадбири ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи билан Жанубий Кореяда таҳсил олаётган ёшлар катта қизиқиш танишмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  


Фарҳод Муҳаммадиев, Ўзбекистон Ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг  Жанубий Кореядаги вакотахонаси координатори:

 - 30 июнь куни Ёшлар куни муносабати «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтган байрам тантаналари ва унда давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан бўлиб ўтган учрашуви барчани бирдек ҳаяжонга солди.

Унутилмас воқеликка айланган ушбу тантанали маросим йигит-қизларимизнинг юксак парвозига қанот бағишлади, десам муболаға бўлмайди.

Президентимиз ташаббуси билан 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни» деб эълон қилинган. Ўтган давр мобайнида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлари билан кўплаб учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказиб, ёшларни қийнаб келаётган масалаларни ўрганиб, уларни тизимли ечиш бўйича топшириқлар бермоқда, ёшларимизга яратилаётган шарт-шароитлар билан таништирмоқда.

Бу сафар ҳам шундай бўлди. Президентимиз ўз байрам табригида Ўзбекистон ёшлари учун берилаётган имкониятлар ҳақида гапирди. Хусусан, бундан буён ҳар йили олий билим юртларининг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчиларининг контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилиши нафақат ёшлар учун, балки уларнинг ота-онаси учун ҳам катта янгилик бўлди.

Президентимизнинг «мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни, йирик банк ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар лидерларини кўраман», деган сўзлари ҳар бир иқтидорли ёшнинг ғайратига ғайрат қўшиши шубҳасиз.

Албатта, бугун юртимизда ёшларга яратилаётган имконият ва қулайликлар кўлами янада кенгаймоқда. Биз ҳам шунга муносиб бўлиб, Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз, бунинг учун эзгу ва катта мақсадлар йўлида дадил ҳаракат қилишимиз керак.

Жавоҳир Самижонов,  «Woosong» университети магистранти:

- Аҳолисининг ярмидан кўпроғи ёшлардан иборат бўлган мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, ўз қатъий позициясига эга, юртда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, ватанпарвар, садоқатли, комил шахслар сифатида тарбиялаш Ўзбекистонни дунёнинг энг ривожланган давлатлари сафидан ўрин олишининг муҳим омили эканини давлатимиз раҳбари яхши англайди.

Сўнгги 6 йил давомида ёшлар масаласи бир лаҳза бўлсада давлатимиз раҳбари эътиборидан четда қолгани йўқ. Буни кеча бўлиб ўтган тантанали маросимда Президентнинг иштирок этганидан, ёшлар билан чин кўнгилдан, очиқ ва дўстона мулоқот қилганидан ҳам кўриш мумкин.

Тантанали маросим аввалида давлатимиз раҳбари Президент ва ижод мактаблари ўқувчилари, Янги Ўзбекистон университети талабалари, ёш олим ва ижодкорлар, дастурчилар, спортчилар ва тадбиркорлар билан гаплашиб, «Бугунги ёшларимизнинг салоҳияти, дунёқараши, билдирган таклиф ва ташаббуслари, мустақил фикрлаши, келажак ва Ватан ҳақида, ўзининг жамиятдаги ўрни ва масъулияти ҳақидаги қарашлари барча ота-оналар, устоз-мураббийлар қаторида мени ҳам чексиз қувонтиради», деди.

Албатта, бугун ёшларимизнинг ўз истеъдоди ва маҳоратини намоён этиш учун барча имконият мавжуд. Энг муҳими, улар доим давлат томонидан қўллаб-қувватламоқда.

Бугун биз Ватандан олисда бўлсакда, юртимизда ёшлар учун яратилаётган бундай кенг имкониятлардан қувонамиз. Келажакда замонавий билим ва тажрибаларни ўрганиб, юртимиз ривожи учун ўз ҳиссасимизни қўшамиз.

Moҳичеҳра Раҳматуллаева, Жанубий Кореянинг SolBridge халқаро бизнес мактаби талабаси:

- Ёшлик - ғайрат, шижоат ва жўшқинлик фасли. Бу даврда ҳар бир йигит-қиз ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб, улкан марралар сари интилади. Юртимизда ёшларнинг билим олиши, малакасини ошириши, иш-жой билан таъминланиши борасида яратиб берилаётган янгидан янги имкониятлар, амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар эса Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси бўлган ёшларга ўз орзуларининг руёби йўлида катта иштиёқ ва кўтаринкилик бахш этмоқда.

Мен ҳам ёш авлод вакили сифатида Президентимизнинг Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтган байрам тантаналаридаги иштироки ва байрам табригини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бордим.

Президентимиз шу кунларда юртимизда давом этаётган муҳим сиёсий жараён  - Конституциямизни умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш масаласига ҳам тўхталиб, бу борада келиб тушган таклиф ва ташаббусларнинг 70 фоиздан ортиғи айнан ёшларимиз томонидан билдирилганини алоҳида таъкидлади. Янгиланаётган Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этишини билдирди.

«Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган Янги Ўзбекистон ҳамда Учинчи Ренессанс бунёдкорларисиз», деди Президентимиз.

Албатта, ҳозирги кунда мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришдек юксак мақсадни олдимизга қўйган эканмиз, яратилган барча шарт-шароит ва имкониятландан биз ёшлар оқилона фойдаланишимиз керак.

Мавзуга оид

“Tashkent Law Spring” II Ҳалқаро ҳуқуқий...

Бугун “Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий форуми иштирокчилари ҳуқуқни ривожлантиришн...

Ўзбекистондан ташқарида ишга жойлашишни ...

Ўзбекистон Республикасининг “2018 йил 16 октябрдаги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисид...

Ўзбекистонлик саккиз нафар бемор бола Ге...

Бугун “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фондининг навбатдаги соғломлаштириш дастури асоси...

Сўнгги янгиликлар