Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Факт

Бишкекда бўлажак ЕОИИ саммити онлайн форматда ўтказилади

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъатининг раиси  Михаил Мясникович оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида 27 май куни Бишкек шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлиси видеоконференция шаклида бўлиб ўтишини маълум қилди,  деб хабар  қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Беларуснинг «БелТА» давлат ахборот агентлиги ёзишича, саммит кун тартибига 14 та масала киритилган.

Михаил Мясникович унинг арафасида  пойтахтида биринчи Евросиё иқтисодий форуми ҳам бўлиб ўтишини ва унда ҳам иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари видеоконференция шаклида иштирок этишларини билдирди. «Биз мажлисни офлайн шаклда ўтказишга тайёргарлик кўрган эдик, бироқ ьир неча кур аввал давлат раҳбарлари форумда ва Кенгаш йиғилишида онлайн иштирок этишлари бўйича қарор қабул қилинди», деди ЕОИИ ҳайъати раиси.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил  10 декабрь куни  видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этган эди. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олган.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражини...

Бугун Тошкентда "Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражини ривожлантиришнинг истиқболлари" ...

Фарғона вилояти ҳокимлиги делегацияси Жа...

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация бугун амалий сафар билан Ж...

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири ...

Бугун Халқаро илм-фан ташкилотлари иттифоқи (ANSO), Хитой халқаро маданий алмашув маркази ...

Сўнгги янгиликлар