Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Президент

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида миллатлараро тотувликка бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида миллатлараро тотувликка бағишланган маданий тадбир бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Қарийб юз йиллик тарихга эга ушбу муассаса санъат ривожида, ёшлар тарбияси ва аҳолининг маданий ҳаётида муносиб ўринга эга. Охирги йилларда театр жорий таъмирланиб, асбоб-ускуналар янгиланди. 2017 йилда унга академик театр мақоми берилди.

Давлатимиз раҳбари бу ерда ёшуллилар, санъат соҳаси вакиллари билан бирга бадиий дастурни томоша қилди.

Қорақалпоғистонда кўплаб миллат вакиллари аҳил ва тотув яшамоқда. Дастурда шу жиҳат таъсирчан талқинларда ифодаланди. Халқ достонларидан парчалар, «Шағала», «Дембермес», «Нигарим» каби куй-қўшиқлар ижро этилди. Алишер Навоий, Бердақ, Махтумқули ва Абай ижодидан намуналар ўқилди. Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов қаламига мансуб «Туғишганлик» шеъри ва «Ўзбекистон» қўшиғида миллатлараро тотувлик, оғзибирчилик, тинчлик қадри тараннум этилди. 

Президентимиз шу ерда қорақалпоғистонлик ижодкорлар, маданият соҳаси вакиллари билан мулоқот қилди. Бадиий дастурни юқори баҳолади. 

Ўзбек ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл. Асрлар давомида бирга яшаб, дўст, қариндош бўлиб, бир халққа айланиб кетган. Улар бугун мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти йўлида ҳамжиҳат. Бу нафақат саҳнада, балки ҳаётимизда ҳам ўз ифодасини топмоқда. 

Давлатимиз раҳбари ушбу қадриятларни улуғловчи асарларни кўпроқ қўйиш, гастролларга чиқиб, ёшларни театрга қайтариш, маданиятини бойитиш муҳимлигини таъкидлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари...

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳ...

Ўзбекистон Президенти ва БМТ бош котиб...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ бо...

Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги ...

Сўнгги янгиликлар