Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Медиа

Бельгиялик сайёҳ Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мукофоти билан тақдирланди


БРЮССЕЛЬ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бельгиянинг «Het Belang van Limburg» сайтида бельгиялик журналист Марлин Тутенель Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан тақдирлангани ҳақидаги мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Марлин Тутенель Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовдан Ўзбекистон ҳақидаги туркум мақола ва фотосуратлари, хусусан, ўзбек миллий тўй маросимлари тўғрисида ҳикоя қилувчи ижодий ишлари учун мазкур фахрий мукофотни қабул қилиб олгани тафсилотлари ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.

Маълум қилинганидек, мукофот Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан республиканингг Брюсселдаги элчихонасида бўлиб ўтган қабул маросими доирасида бельгиялик журналистга тақдим этилди.

«Марлин турмуш ўртоғи Жон Реинхард билан Ўзбекистонга тез-тез боришни хуш кўради, - деб ёзади «Het Belang van Limburg» сайти. - Марлин ва унинг турмуш ўртоғи Ўзбекистон ҳақида тайёрлаётган китобга маълумотлар тўплаш учун яна ўзбек заминига саёҳат қилишни режалаштирмоқда».

Мавзуга оид

Непал матбуоти Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ти...

Непал етакчи нашрлардан бири «Karobar Economic Daily» газетаси сайтида “Тараққиёт стратеги...

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон ўз тарих...

Туркиянинг «Yeni Şafak» газетасида Истанбул тижорат университети ректори, профессор Южу Ўғ...

Ўмондан муносабат:Ўзбекистонда кенг кўла...

Ўмоннинг «Asdaa Oman» газетасида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид «Маърифат ва дин...

Сўнгги янгиликлар